Британиянинг Блэквуд шаҳарчасида масхарабоз 37 ёшли Бен Гарнхемни нокаут қилди. Бу ҳақда TJournal хабар беради.
Масхарабоз эркакни аллақандай трюкни кўрсатиш учун саҳнага чақирди, бироқ трюк ўрнига Бен жанг усулларидан бирига дучор бўлди. Орқага айлантириш усулини қўллаётган масхарабоз янглишиб унинг бошига уриб юборди. Оқибатда Беннинг умуртқаси ва бошига шикаст етди. Омадсиз ҳазилдан сўнг Гарнхем ўрнидан тура олмади.
«Мен унинг сув пуркаб юбориши ёки бошқа шунга ўхшаш ҳаракатини кутган эдим. Бироқ кейинроқ юз берган нарса кўпроқ жанг усулига ўхшади», — дейди Бен.
Бен шифохонага етказилган, унинг ҳаёти хавф остида эмас. Ўзига келган Гарнхем масхарабозни айбламаслигини маълум қилган.
https://www.youtube.com/watch?v=r0gfLLqWtVE
Изоҳ (0)