ИШИД террорчилик гуруҳига алоқадор жангарилар Ироқ шимолида қаҳвахона ташрифчиларини ўққа тутди, дея хабар бермоқда «ТАСС» Ироқнинг «Ас-Сумария» телеканалига таяниб.
Салоҳ-ад-Дин провинцияси Балад шаҳрида содир этилган кутилмаган ҳужумда саккиз киши ҳалок бўлди, 20 дан ортиқ киши яраланди.
Ҳодиса 13 майга ўтар кечаси юз берди. Жабрланганлар яқин орадаги касалхоналарга етказилди, текширув олиб борилмоқда.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)