Mitsubishi компанияси дунёдаги энг тезкор лифт лойиҳасини ишлаб чиқди, дея хабар бермоқда «Hi-tech.mail.ru». У соатига 74 километргача тезлик олиши мумкин.
Компания муҳандислари ўз лифти учун махсус янги чиғир тизими ва бошқарув панелини яратди. Уни доимий магнит ва такомиллаштирилган тормоз тизими билан жиҳозлашди. Компания лифт энергиясидан қайтадан фойдаланишни ташкил қилмоқчи, бу рекуперация — тормозланиш вақтида электр токининг кичик қисми қайтиши ҳисобига бўлиши мумкин.
Кабина лифти, ҳаво қаршилигини камайтириш учун, анча силлиқроқ шаклда қилинди. Махсус тизим кабинадаги босимни назорат қилиб, йўловчиларни ортиқча оғирликдан ҳимоя қилади.
Лойиҳа муаллифлари айтишича, лифт осмонўпар бинонинг 119-қаватига бор-йўғи 53 сонияда чиқишга қодир. Лифт 2016 йил июлида илк бора ишга туширилади. Уни Хитойдаги Шанхай минорасига ўрнатишади, бинонинг баландлиги 632 метрга тенг.
Изоҳ (0)