Бразилия федерал олий суди судьяси Теори Заваски мамлакат президенти Дилма Руссеффга нисбатан импичмент жараёнини тўхтатиш даъвоси билан мурожаат қилган бош давлат ҳимоячиси Жозе Эдуарду Кардозу аппеляциясини рад этди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Бу Бразилия парламенти юқори палатаси — сенатнинг давлат раҳбарини лавозимидан четлатишга бағишланган йиғилиши давом эттирилишини англатади. Кузатувчилар фикрича, суд қарори овоз бериш жараёнига таъсир кўрсатади: ҳозирга қадар президент истеъфосига муносабатда иккиланиб турган айрим сенаторлар энди Руссеффни четлатиш ташаббусини қўллаб-қувватлаши мумкин.
Изоҳ (0)