АҚШ президентлигига Республикачилар партиясидан номзод Дональд Трамп ва демократ Берни Сандерс Ғарбий Виргиния штатидаги дастлабки сайловларда ғолиб чиқди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Номзодлар учун сайловчиларнинг қанчаси овоз берганлиги маълум қилинмаган.
MSNBC телеканали маълумотларига кўра, ҳозирда республикачилар ўртасида ягона номзод бўлиб қолган Трамп 1073 делегат, демократлар вакиллари Берни Сандерс 1471, Ҳиллари Клинтон эса 2228 делегат овозини олишга эришган.
Изоҳ (0)