Япониянинг Кюсю оролида яқинда юз берган зилзила оқибатида мамлакат маданий меросининг 350 дан ортиқ объектига зарар етди. Бу ҳақда, «Киодо» агентлиги маълумотига таяниб, «РИА Новости» хабар берди.
Маълум қилинишича, зарар етган ёдгорликлардан бири Кумамото шаҳрининг ХVII аср бошларидаги саройидир. Қаср биносининг тош тахламлари ва черепицаси қисман тўкилиб кетган. Шунингдек, Оита, Фукуока, Сага, Нагасаки ва Миядзаки префектураларидаги тарихий ва маданий ёдгорликларга ҳам зарар етган.
Агентликнинг аниқлик киритишича, шикаст етган маданий объектларнинг жами сони 361 тани ташкил этади.
Япония ҳукумати маҳаллий маъмуриятнинг қайта тиклаш ишларига сарф-харажатларининг 85 фоизи, тахминан 4,5 миллиард доллар ёрдам пули ажратишни режалаштирмоқда.
Изоҳ (0)