9 май, душанба куни Ироқнинг Дияла провинцияси Баакуба шаҳрида юз берган портлашда 12 киши ҳалок бўлди, 40 дан зиёд киши яраланди, дея хабар бермоқда «ТАСС».
Полиция ва тиббий ходимлар берган маълумотларга кўра, шаҳар маркази яқинидаги таниқли ресторан ёнида мина жойланган автомобиль портлаб кетган.
Ҳеч қайси террорчилик ташкилоти воқеа юзасидан жавобгарликни ўз бўйнига олганича йўқ.
Изоҳ (0)