Эрон полицияси мамлакатга суқилиб киришга ҳаракат қилган афғонистонлик нолегал муҳожирлардан олти нафарини отиб ўлдирди, 18 киши яраланди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Ҳуқуқ-тартибот идоралари вакилларининг маълум қилишича, 7 май, шанба куни кечки пайт патруль хизматлари мамлакат шимолида, Рафсанжон тумани ҳудудидаги саҳрода фургонни аниқлаган. Полиция таъқиб этишни бошлаган, бироқ машина уларнинг талабига кўра тўхтамаган. Транспорт воситаси полиция блокпостига тўқнашгач эса унга қарата ўт очилган. Полициячилар фургондан ҳалок бўлган ва яраланганларни топди, муҳожирларнинг аксарияти 20—30 ёшларда эканлигини аниқлади.
Маълумот учун, Эронда расман рўйхатга олинган 1,5 миллион, айрим ҳисоб-китобларга кўра эса, бундан икки баробар кўп афғон қочоқлари истиқомат қилади.
Изоҳ (0)