Бразилиялик машҳур футболчи Кака MLS’да йилига 6,6 миллион доллар ишлаб топади ва бу борада лиганинг ҳеч бир футболчиси унинг ёнига туша олмайди. «Sports.ru» блогери Виталий Суворов юлдуз футболчининг океан ортида қандай ҳаёт кечираётгани ҳақида қисқача ҳикоя қилди.
Кака қандай яшаяпти?
Бразилияликнинг ишлари жойида, деб ёзади блогер. Кака Америкадаги дебют ўйинидаёқ жарима зарбасидан гол уриб, «Орландо»нинг ҳақиқий етакчисига айланиб олди. У ўзининг АҚШдаги биринчи мавсумида 28 та ўйин ўтказди ҳамда 9 та гол уришга муваффақ бўлди, шунингдек, 7 та голли узатмани амалга оширди.Ўтган кузда Кака ва унинг жамоадошлари MLS’нинг плей-офф босқичига чиқа олмади. Бироқ мавсум футболчи учун эсда қоларли бўлди: биринчи мавсумдаёқ сардорлик боғичи, голлар, голли тўп оширишлар, «Тоттенҳэм»га қарши барча юлдузлар иштирокидаги ўйинда ғалаба, фаолиятидаги биринчи тўғридан-тўғри қизил карточка ва амалдаги чемпион — «Лос-Анжелес Гэлакси» клуби устидан тарихий — 4:0 ҳисобидаги ғалаба.
Кака 2016 йилги мавсум бошларини жароҳатлари сабаб ўтказиб юборди ва фақатгина апрель ойида майдонга қайтди. У биринчи ўйинданоқ ўзини кўрсатишни бошлади. «Портленд»га қарши учрашувда битта гол урди, иккита голли узатмани амалга оширди. Қўшимчасига Кака тринидадлик жамоадоши Кевин Молинани ҳам қўллаб юборди. 25 ёшли футболчи ўтган мавсум жароҳат олиб, 2016 йилга келибгина сафга қайтган, бироқ дебют голини узоқ вақтдан буён ура олмаётганди. Кака жамоанинг доимий пенальти тепувчиси бўлишига қарамай, бу сафар 11 метрлик зарбани Молинага ишониб топширди. Ўйиндан кейин Молина қуйидагича ҳикоя қилди: — «Кака мен томон келиб, тўпни узатди-да ‘Биз сенга ишонамиз’, деди».
Тасодифий эпизод
Роппа-роса бир йил муқаддам, аниқроғи, Молина жароҳат олганидан кейинги биринчи учрашувда Кака рақиб дарвозасини ишғол қилди. Кейин эса трибуна томон югуриб, Молинанинг футболкасини сўраб олди. Голни айнан унинг футболкасида нишонлади. Америка клубларининг энг яхши сардори ким, деган саволга бу Каканинг ўзига хос жавоби эди.Кака кўнглини қандай ёзади?
Балет томоша қилиш учун боради.Машҳур қўшиқчи Рианна билан учрашади.
Супербоулда расмга тушади.
Машҳур баскетболчи Кобе билан суҳбатлашади.
Актёр Хью Жекман билан кўришиб туради.
«Орландо Мэжик» баскетбол клубига мухлислик қилади.
Қандай ўйнаяпти?
Бунисини яхшиси видеолавҳада томоша қилинг.«Мен кўп мамлакатларда бўлдим», — деб ҳикоя қилди Кака. — «Бразилиялик футболчилар у ерларга бориб, маҳаллий урф-одатларга мослашиб кетиш ўрнига, ўзларининг ҳаёт тарзларини сақлаб қолиш учун ҳаракат қилишларини кўрдим. Мен бундай қилишни хоҳламадим. Италияда яшаганимда, ҳақиқий италиялик бўлишга интилдим. Испанияда эса испанлар каби яшашга ҳаракат қилдим. Ҳозир эса ҳақиқий америкаликман. Менга МБА ёқади, талабалар ўртасидаги ўйинларга бораман. Мен жуда бахтлиман».
Изоҳ (0)