Миср полициясининг саккиз ходими қуролланган гуруҳ ҳужумининг қурбони бўлди, деб хабар беради «Интерфакс» мамлакат ИИВ баёнотига асосланиб.
Номаълум шахслар ҳуқуқ-тартибот ходимлари ўтирган фургонга қарата от ўчган. Шундан сўнг жиноятчилар воқеа жойини тарк этишга муваффақ бўлган.
ИШИД террорчи гуруҳи ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммасига олди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)