Хитой жануби-шарқида юз берган кўчки оқибатида 35 киши бедарак йўқолди. Бу ҳақда «РБК» хабар бермоқда.
Маҳаллий мансабдорнинг CBS телеканалига билдиришича, 8 май, якшанба куни эрталаб кўчки Фуцзянь провинциясидаги қурилиш компанияси ишчилари ётоқхонасини босиб қолган. Ҳозиргача кўчкига нима сабаб бўлгани номаълум, бироқ кейинги кунларда мазкур ҳудудда кучли ёмғирлар ёққани айтилмоқда.
Маҳаллий расмийлар қидирув-қутқарув операциясига киришди. Ҳодиса жойига қутқарувчилар ва полиция етиб келди.
Изоҳ (0)