Қатар ташқи ишлар вазирининг Россияга ташрифи Сурияда сиёсий барқарорлашув йўлларини қидириш билан боғлиқдир. Бу ҳақда шайх Муҳаммад ат-Таний Россия президенти Владимир Путин билан бўлиб ўтган музокаралар якунларига кўра баёнот берди, деб маълум қилади «ТАСС».
«Мен Амир Ҳазрати Олийларининг сўзларини етказиш учун ташриф буюрдим. Унинг мундарижаси минтақада вазиятнинг ривожига дахлдор бўлиб, айниқса Суриядаги инқироз ҳамда яқинда Алеппода аҳволнинг кескинлашувига урғу берилади. Менинг Россияга ташрифим Сурияда сиёсий барқарорлашувни қутқариб қолиш йўлларини қидириш билан боғлиқдир», — деди Қатар ташқи ишлар вазири матбуот анжуманида.
Унинг таъкидлашича, музокаралар асносида Қатар ва РФ Суриянинг яхлитлигини сақлаб қолиш муҳимлиги борасида бир қарорга келган.
Изоҳ (0)