13 нафар украиналик шифокор ИШИД жангарилари чангалидан озод этилди, дея хабар бермоқда «ТАСС» Украина ташқи ишлар вазири Павел Климкиннинг Twitter’ига таяниб.
«Хушхабар: ИШИД асирликда сақлаб турган 13 нафар украиналик шифокор озод қилинди ва Ливиянинг Рас Лануф шаҳрига келтирилди», — деб ёзди у.
Нашр эслатишича, украиналик фуқаролар, шу жумладан, тиббий ходимлар сўнгги бир неча йил ичида Ливия ҳудудида кўп бора асирга тушган. Чунончи, 2011 йилда ливиялик исёнчилар Муаммар Қаддафий томонида туриб жанг қилишда айблаб, 24 нафар украиналикни қўлга туширган эди. Улардан бири асирликда вафот этган, қолганлари 2014 йил августида озод этилган.
Изоҳ (0)