Туркия ҳарбийлари мамлакатнинг Сурия билан чегарасидаги Килис шаҳрига ракета зарбалари берилганига жавобан ИШИД марраларига артиллерия ёрдамида ўт очди. Бу ҳақда Туркия бош штабидаги манба маълум қилди, дея хабар беради «РИА Новости».
2 май, душанба куни Килисга Суриянинг ИШИД назоратидаги Жараблус шаҳридан йўлланган икки ракета келиб тушди. Ракеталардан бири уйга тушди, бунинг оқибатида ёнғин келиб чиқди ва бир киши жабрланди.
Турк артиллериясининг жавоб зарбаси билан ИШИДнинг олти нафар жангариси ўлдирилгани билдирилмоқда.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)