Испания қироли Фелипе VI парламент сайловларини муддатидан олдин ўтказиш ҳақидаги фармонни имзолади. Бу ҳақда Associated Press агентлигига таяниб, «Интерфакс» хабар бермоқда.
Парламентнинг иккала палатаси тарқатиб юборилади. Сайловлар эса 2016 йилнинг 26 июнь куни ўтказилади.
2015 йилнинг декабрида ўтказилган аввалги сайловда сайланган парламент таркиби мамлакат ҳукуматини шакллантириш, жумладан, бош вазир лавозимига номзод борасида бир фикрга кела олмагани учун янги сайловлар ташкил этилади. Парламентга ҳукуматни шакллантириш учун берилган муддат 2 май куни якунига етди.
Изоҳ (0)