2005—2015 йиллар давомида Қозоғистонга 222 миллиард доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар жалб этилган. Бу ҳақда мамлакат инвестициялар ва тараққиёт вазирлиги инвестициялар қўмитаси раиси Ерлан Хаиров маълум қилди, дея хабар беради Kazakhstan Today.
Хаировнинг билдиришича, жалб этилган инвестициялар умумий ҳажмидан 26,4 фоизи ёки 58,8 миллиард доллар тоғ-кон саноати ҳиссасига тўғри келади. Бундан 47,5 миллиард ёки 80,8 фоизи нефть ва табиий газ қазиб олишга йўналтирилган. Профессионал, илмий ва техник фаолиятга 36,9 фоиз ёки 82,7 миллиард доллар (улардан 72,7 миллиард георазведка ва қидирув ишлари учун) ажратилган.
Улгуржи ва чакана савдога эса 19,3 миллиард ёки инвестициялар умумий ҳажмининг 8,7 фоизи сарфланган.
Изоҳ (0)