Америкалик ҳарбий хизматчи Ироқ шимолидаги Арбил шаҳри яқинида ҳалок бўлди. Бу ҳақда Пентагон раҳбари Эштон Картер маълум қилди, деб хабар беради «РИА Новости».
«Албатта, у жангда ҳалок бўлди. Бу оғир йўқотиш», — деб Картернинг сўзларидан келтиради Reuters.
Agence France-Presse агентлиги АҚШ бошчилигидаги коалиция кучлари аскари 3 май, сешанба куни қурбон бўлгани ҳақида хабар тарқатди. Ҳодисанинг тафсилотлари маълум қилинмади.
Изоҳ (0)