Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

4 май, чоршанба куни Қоҳирада Араб давлатлари лигасининг (АДЛ) шошилинч йиғилиши чақирилмоқда. Доимий вакиллар Қатар илтимосига кўра Суриянинг Алеппо шаҳрида вазият кескин тус олаётганини муҳокама қилади, дея хабар беради «ТАСС».

Фото: «ТАСС»

Фото: «ТАСС»

Кейинги бир неча кун мобайнида шаҳарнинг ижтимоий тузилмаси, биринчи галда касалхоналар экстремистлар томонидан шиддатли ўққа тутилди. Ўнлаб тинч аҳоли вакиллари мазкур зарбалар қурбони бўлди. Айни пайтда, мухолифат ва бир қатор араб давлатлари ҳукумат қўшинларини бунга алоқадорликда айбламоқда.

Охирги маълумотларга кўра, Алеппо ракетадан ўққа тутилиши оқибатида 25 дан ортиқ киши ҳаётдан кўз юмган, шаҳардаги ҳисоб бўйича бешинчи касалхона зарбаларга нишон бўлган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар