БМТ бош котиби Пан Ги Мун 27 апрель куни Суриянинг Алеппо шаҳридаги касалхонага берилган авиазарба учун жавобгарликни Сурия ҳукумати зиммасига юклади, деб ёзади «ТАСС».
Хавфсизлик Кенгаши мажлисида нутқ сўзлар экан, у барча далиллар авиазарба Сурия ҳукумати томонидан амалга оширилганини кўрсатаётганини айтди.
Бош котиб 3 май куни Хавфсизлик Кенгашида қуролли низолар чоғида касалхоналар ва тиббий ходимларга ҳужум қилишга йўл қўймаслик ҳақидаги резолюция қабул қилинишини маъқуллади. Шунингдек, у Алеппода ўтган ҳафтада кузатилган ҳодиса бундай қадамнинг шошилинчлиги ва зарурлигини тасдиқлаганини айтди.
Эслатиб ўтамиз, Алепподаги «Чегара билмас шифокорлар» ташкилоти ва Халқаро Қизил Хоч Қўмитаси кўмагида фаолият олиб борадиган касалхонага авиазарбалар берилиши оқибатида 27 киши ҳалок бўлган эди.
Изоҳ (0)