АҚШнинг жаҳон савдоси қоидаларини ўзбошимчалик билан ўрнатишга ҳақи йўқ, бу барча мамлакатлар билан биргаликда амалга оширилиши керак. Бу ҳақда Хитой ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили айтиб ўтди, деб ёзади «Интерфакс».
Хитойлик дипломат, шу тариқа, Барак Обаманинг Транс-Тинч океани шериклиги бўйича битим Вашингтонга халқаро савдо қоидаларини ўрнатиш имконини бериши ҳақидаги баёнотини изоҳлади.
«АҚШ, бундай баёнотлар қилиш орқали, жуда катта орзуларини намойиш этади. Бу узоқ муддатли истиқболларни ҳисобга олмаган ҳолда қилинади», — деди у.
Вазирлик вакили «халқаро савдо қоидалари дунёнинг барча мамлакатлари томонидан ўрнатилиши кераклиги»ни, улар фақат битта давлат томонидан буюрилиши керак эмаслигини қўшимча қилди.
Изоҳ (0)