Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Гаитининг шимолий қисми яқинида елканли кема чўкиб кетди, оқибатда камида 21 киши ҳалок бўлди, деб ёзади «РБК».

Фото: «Trend.az»

Фото: «Trend.az»

Кема ўтган дам олиш кунлари ҳалокатга учраган. Марҳумларнинг жасадлари 1 май куни топилган.

Манбалар кема бортида неча киши бўлгани номаълумлигини айтмоқда. У йўловчилардан ташқари, озиқ-овқат маҳсулотларини ҳам ортиб кетаётган бўлган.

Бир неча киши кема ҳалокатидан омон қолган, улар айни пайтда касалхонада. Улар кема чўкиши натижасида жабрланган, омон қолган ва касалхонага ётқизилган кишиларнинг аниқ сонини айтиб бера олмади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар