Чикагода (АҚШ, Иллинойс штати) истиқомат қилувчи аёл Starbucks қаҳвахоналар тармоғини судга берди. Chicago Tribune нашрига кўра, Стэйси Пинкус компанияни совуқ ичимликларга кўп миқдорда муз аралаштириб, мижозларни чалғитишда айбламоқда, дея хабар беради «ТАСС».
Даъвода билдирилишича, Starbucks компания томонидан сотиладиган совуқ қаҳвада мазкур ичимликнинг 700 миллилитри борлигини таъкидлайди. Аслида эса кўп миқдорда муз қўшилиши туфайли қаҳва ҳажми 400 миллилитрдан ошмайди.
Устига-устак, Starbucks тармоғида совуқ қаҳва одатий қайноқ қаҳвадан қиммат туради. Шу боис Стэйси Пинкус компанияни мижозларга адолатсиз муносабатда айбламоқда ва 5 миллион доллар товон ундириш ниятида.
Изоҳ (0)