Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Жаҳон бокс ассоциацияси (WBA) ва Жаҳон бокс ташкилоти (WBO) версиялари бўйича супер оғир вазнда жаҳон чемпиони Тайсон Фьюри украиналик Владимир Кличкога қарши реванш жангидан сўнг ўз карьерасини якунлайди. Бу ҳақда Фьюри iFL TV эфирида маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».

Фото: AP

Фото: AP

2015 йил ноябрида Германиядаги 12 раундли жангда Фьюри Кличкони ҳакамларнинг бир овоздан берган қарори билан очколар бўйича ютган ҳамда Халқаро бокс федерацияси (IBF), WBO ва WBA версиялари бўйича жаҳон чемпионига айланган эди. Кейинроқ британиялик спортчи мажбурий ҳимоя ўтказишдан бош тортгач, IBF унвонидан айрилди.

«Мен буларнинг барчасидан шунчалик чарчадимки, — деди Фьюри. — Бокс тушиш истагим йўқ. Навбатдаги жангни ўтказганимдан сўнг бошқа курашмайман».

Кличко ва Фьюри ўртасидаги реванш жанги 9 июль куни Манчестерда бўлиб ўтади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар