Ироқнинг Мутанна вилоятида, Бағдоддан 280 километр жануби-шарқда жойлашган Ас-Самава шаҳрида 1 май, якшанба куни содир бўлган икки портлаш туфайли камида 33 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Икки миналаштирилган автомобиль портлагани билдирилмоқда. Улардан бири муниципал кенгаш биноси олдида, яна бири автобус бекати яқинида бўлган.
Ҳозирча бирор гуруҳ мазкур теракт учун жавобгарликни зиммасига олмаган.
Изоҳ (0)