АҚШнинг Невада штатида енгил моторли самолёт қулаши оқибатида икки киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «РБК» хабар бермоқда.
Ҳодиса 30 апрель, шанба куни кечки пайт Кларк округида рўй берган. Extra EA300 фирмасига тегишли ҳаво кемаси ҳалокати сабаблари ҳозирча маълум қилинмаган.
Самолёт Невада ва Калифорния штатларини боғловчи шоссе яқинига қулаган. АҚШ транспорт хавфсизлиги миллий бошқармаси ҳодиса юзасидан текширув бошланганини билдирган.
Изоҳ (0)