ИШИД томонидан Сурия ҳудудидан Туркиянинг Килис шаҳрига 1 май, якшанба куни икки ракета йўлланди. Бунинг оқибатида камида икки киши жароҳатланди, деб хабар беради «РБК».
Сурия билан чегарада жойлашган шаҳарга 30 апрель, шанба куни ҳам учта ракета зарбаси берилганди. Ўтган ҳафтада ракетадан ўққа тутилганида эса бир киши ҳалок бўлган, 26 киши яраланганди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)