Ҳукумат 27 апрель, чоршанба куни жасади Apple’нинг Калифорния штати Купертино шаҳридаги бош қароргоҳидан топилган компания ходими ўз жонига қасд қилганини аниқлади, дея хабар бермоқда «ТАСС» Санта-Клара округи шерифи бошқармасининг расмий вакилига таяниб.
«Бошқа шахсларнинг бунга алоқаси йўқлиги аниқланди», — деди у ҳодиса бошқа одамлар учун хавф туғдирмаганини таъкидлар экан.
25 ёшли Эдвард Маковиак исмли Apple ходимининг жасади 27 апрель куни тонгда анжуманлар залидан топилган эди, унинг ёнида тўппонча ётган.
Компания баёнот эълон қилди, унда Apple ходимлари «ёш ва истеъдодли ҳамкасбининг фожиали ўлими юзасидан чуқур қайғуда» эканлиги айтилади. Apple бошқа изоҳлардан бош тортди.
Изоҳ (0)