АҚШнинг SpaceX хусусий компанияси 2018 йили Марсга Dragon коинот кемасини учиришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
«Dragon 2 Қуёш тизимидаги исталган коинот жисми юзасига қўнишга мўлжалланган. Кемани 2018 йилда Марсга учириш мўлжалланган ва бу экспедицияга ‘Қизил аждарҳо’ номи берилган. У мазкур сайёра структурасини ўрганади», — дея маълум қилган Илон Маск раҳбарлигидаги компания Twitter’даги саҳифасида.
Гап астронавтларсиз экспедиция ҳақида кетаётганлиги тахмин қилинмоқда. Компания сафарга оид батафсил маълумотларни кейинчалик ошкор этишни ваъда қилган.
Изоҳ (0)