«Калашников» концерни жорий йилда бозорга ярим автомат милтиқ ва мувозанатлашган автоматикали карабин (қисқа стволли милтиқ)ни чиқариш ҳамда машҳур ов карабинларини рестайлинг қилишни режалаштирмоқда, дея хабар бермоқда «Интерфакс» корхонанинг корпоратив газетасига таяниб.
Аллақачон чиқарилаётган маҳсулотлар, жумладан «Барс» ва «Лось» ов карабинлари модернизация қилинади. Шунингдек, «Изюбрь» классик ов ярим автомат милтиғини ишлаб чиқаришга тайёргарлик кўриш ҳақида қарор қабул қилинган. У Benelli, Browning, Merkel маркаларининг шундай қуроллари ўрнини қисман босиши тахмин қилинмоқда.
Бундан ташқари, «Калашников» шу йил анча аввал эълон қилинган мувозанатлашган автоматикали «Сайга 107» карабинини чиқаришни режалаштирган.
Изоҳ (0)