Бельгия аҳолисига радиациянинг одам организмига таъсирини сусайтириш хусусиятига эга, таркибида йод бўлган дорилар тарқатилади, дея хабар бермоқда «РИА Новости» мамлакат соғлиқни сақлаш вазирига таяниб.
Федерал ҳукумат ядровий марказларга ёндош бўлган аҳоли пунктларида профилактика нуқтаи назаридан радиацияга қарши дори тарқатиладиган ҳудудни 20 дан 100 километргача кенгайтирди. Шу тариқа, атом электр станцияси Бельгиянинг Валлония ва Фландрия провинцияларида жойлашганини ҳисобга олиб, потенциал хавфли ҳудудга қиролликнинг барча аҳолиси кирди.
Аввалроқ Германия, Нидерландия ва Люксембург Фландриядаги «Дул» АЭСнинг учинчи реактори ва Валлониядаги «Тианж» АЭСнинг иккинчи энергоблоки ишини вақтинчалик тўхтатиб қўйишга чақирган эди.
Уларнинг хавотири Бельгия АЭСларида сўнгги вақтларда қайд этилаётган техник ҳодисалар билан боғлиқ бўлиб, улар реакторлар автоматик тарзда тўхтаб қолишига олиб келган эди.
Изоҳ (0)