Туркия ҳукумати 27 апрель, чоршанба куни Бурса шаҳрида юз берган теракт юзасидан суриштирув давомида 12 нафар гумонланувчини ҳибсга олди. Бу ҳақда, Reuters агентлиги маълумотига таяниб, «ТАСС» хабар беради.
Аввалроқ Туркия шимоли-ғарбидаги Бурса шаҳрида жойлашган XIV аср масжидида портлаш содир бўлганлиги ҳақида хабар берилган эди. Худкуш аёлнинг ўзини портлатиб юбориши оқибатида бир киши ҳалок бўлди.
Мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги теракт оқибатида 13 кишининг жабрланганлиги ҳақида маълум қилди.