27 апрель, чоршанба куни Исландия пойтахти Рейкьявикдан Лондоннинг Хитроу аэропортига қайтаётган лайнерни яшин урди. Бу ҳақда «РИА Новости» ёзмоқда.
Самолётда бўлганлар жароҳат олмагани билдирилмоқда. Йўловчилардан бири The Daily Mail билан суҳбатда яшин зарбаси чоғида фюзеляж кўзни қамаштирувчи ёруғликка ва қулоқни қоматга келтирадиган шовқинга тўлганини ҳикоя қилиб берди.
Изоҳ (0)