Италиянинг «Милан» футбол жамоаси эгаси Сильвио Берлускони клуб акцияларининг назорат пакетини сотишга рози бўлди. Бу ҳақда, «Туттоспорт» нашрига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Узоқ давом этган музокаралардан сўнг Берлускони тахминан 700 миллион евро қийматидаги шартномани қабул қилди.
Жорий шартнома 29 апрель билан 2 май оралиғида имзоланиши кутилмоқда. Ўз нуқтаи назарини Берлускони 28 апрель, пайшанба куни бўлиб ўтадиган акциядорлар йиғилишида ошкор этади. Шундан сўнг якуний музокаралар бошланади.
Хитойнинг Alibaba интернет корпорацияси раҳбари Жек Ма «Милан» жамоасини Италия собиқ бош вазиридан сотиб олмоқчи эканлиги бир муддат илгари хабар қилинган эди.
Изоҳ (0)