«Атлетико» ва «Барселона » (2:0) ўртасидаги Европа Чемпионла Лигаси чорак финал жавоб ўйинини бошқариб борган италиялик ҳакам Никола Риццоли асосий вақтга қўшиб берилган дақиқаларда «Атлетико» дарвозасига пенальти белгиламай хатога йўл қўйганини тан олди, деб хабар бермоқда «Sports.ru».
«Ҳимоячининг (Габи – ‘Дарё’ изоҳи) оёғи жарима майдончаси чизиғи ташқарисида турганди. Афсуски, ушбу ҳолат мени чалғитиб қўйди. Агар футболда технологиялар ишлатилганида бундай хатолар бўлмас эди. Футболда сониялар кўп нарсани ҳал қилади, технологиялар ёрдамида эса футболчиларнинг хатти-ҳаракатларини аниқ баҳолаш имкони бўларди. Мазкур ўйиннинг 93-дақиқасига қадар яхши ишладик. Аммо ягона хатолик ишимизга бўлган таассуротни салбий томонга ўзгартирди», – деди Риццоли.
Эслатиб ўтамиз, «Атлетико» икки ўйин натижасига кўра (1:2, 2:0) «Барселона»ни мағлубиятга учратиб, ЕЧЛ ярим финалига чиқди. Диего Симеоне жамоаси ЕЧЛ ярим финал дастлабки ўйинини бугун, 27 апрель куни «Бавария»га қарши ўтказади. «Дарё» мазкур учрашувдан матнли онлайн уюштиради.
Изоҳ (0)