Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Хитойнинг IAT Design компанияси Пекин автосалонига олти метрли Karlmann King йўлтанламасини олиб келди. Янгилик атиги 10 дона тайёрланган, ҳар бирининг нархи 12 миллион юань (1,9 миллион доллар) туради. Бу ҳақда Motor хабар бермоқда.

Фото: Motor

Фото: Motor

Машина АҚШда энг ҳашаматли версияси 71,3 минг доллар турадиган Ford F-450 Super Duty оғир пикапи асосида яратилган, фақат Karlmann андоза олинган автомобилга қараганда 26 маротаба қимматлашган, холос. Унинг 6,8 литрли ўн цилиндрли Ford Triton бензинли мотори билан жиҳозлангани тахмин қилинмоқда.

Фото: Motor

Фото: Motor

Йўлтанламаснинг жанговар қиличга ўхшаш рамзи тоза тилладан тайёрланган, интерьери эса қора тери, алькантара, шунингдек, тилла суви юритилган ёғоч қўшимчалар билан бойитилган. Анжомлар қаторига планшетлар учун таглик, музлатгич, шампань виноси учун қадаҳлар ва чой ичишга мўлжалланган тўплам ҳам киритилган. 20 та динамикали кучли стереотизим, уч ўлчамли экран ва стробоскоп ҳам авто эгалари ихтиёрида бўлади.

Фото: Motor

Фото: Motor

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистонда 26 март куни қандай об-ҳаво кузатилади?
Саломатлик
Филтрланган, қадоқланган ёки қайнатилган: организм учун энг фойдали сув қайси?
Маҳаллий
Wizz Air Тошкент ва Самарқандга парвозлар сонини оширмоқда