Американинг General Motors корпорацияси Япония жануби-ғарбидаги Кюсю оролида кетма-кет кучли зилзилалар қайд этилгач, деталлар етказиб бериш занжирида узилиш бўлишидан хавфсираб, 25 апрелдан АҚШ ва Канададаги тўртта линияда йиғиладиган автомобиллар сонини қисқартиради. Бу ҳақда Япониянинг «Киодо» агентлигига таяниб, «ТАСС» хабар берди.
Компания баёнотида айтилишича, ишлаб чиқариш графигига киритилган бу ўзгартиришлар вақтинчалик бўлиб, General Motors’нинг йиллик ишлаб чиқариш режаларига таъсир ўтказмайди.
Ушбу чоралар компаниянинг Огайо, Канзас ва Теннесси штатларидаги учта йиғиш линиясида, шунингдек, Канададаги битта корхонасида кўрилади. Ишлаб чиқаришнинг қисқартирилиши икки ҳафта давом этади ва Chevrolet Impala, Buick Regal ва Cadillac XTS’га алоқадор бўлади.
Изоҳ (0)