Боливия президенти Эво Моралес собиқ фуқаролик рафиқаси фарзандининг отаси кимлигини аниқлаш учун ДНК тестини топширди, дея хабар бермоқда «ТАСС» маҳаллий ОАВларга таяниб.
Давлат раҳбари суд буйруғини бажариб, зарур таҳлилни Боливия бош прокуратураси қошидаги Суд-тадқиқот инситутида топширган. Моралеснинг собиқ хотини Габриэла Сапата ўз навбатида тест топширишдан бош тортди. Унинг адвокати айтишича, у фақат президент ва унинг эҳтимолий ўғли олдидагина таҳлил топшириши мумкин.
Аввалроқ Моралес ўзи Хитойнинг CAMC компаниясига раҳбарлик лавозимига тайинлаган Сапата билан 2005—2007 йилларда яқин муносабатда бўлгани, бирга фарзанд кўргани, аммо ўғли тез орада вафот этганини айтган эди. Шундан сўнг у рафиқаси билан алоқларни узган.
Кейинроқ ўз нуфузини суиистеъмол қилишда гумонланиб ҳибсга олинган Сапата президент билан кўрган ўғли тириклигини маълум қилди. Айни пайтда Моралеснинг собиқ фуқаролик хотини ҳибсда сақланмоқда. Сапата сўзларига кўра, у президент талабини бажариб, ўғлини вояга етмаганлар иши бўйича суд қаршисида намоён қилган.
Изоҳ (0)