Сурияда ярашув режимининг вақти-вақти билан бузиб турилиши хавотир уйғотади. Бу ҳақда Германия канцлери Ангела Меркель Ганноверда АҚШ, Франция, Буюк Британия ва Италия етакчилари иштирокидаги G5 форматидаги учрашувдан сўнг айтиб ўтди, деб ёзади «ТАСС».
«Сурия ҳақида гапирар эканмиз, ўт очишни тўхтатиш режими заиф эканлигини ёки баъзан қисман жиддий тарзда бузилиб туриши юзасидан хавотир билдирдик. Биз бунга ечим қидириш учун Женевадаги музокаралар давом эттирилиши кераклигини айтдик, токи сиёсий қарорга келинсин», — деди Меркель.
Изоҳ (0)