Шахмат бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси аъзоси Гулруҳбегим Тоҳиржонова гроссмейстерлик талабини бажарди, деб хабар беради «Оламспорт».
Бугун, 26 апрель куни Гулруҳбегим Тоҳиржонова Ўзбекистоннинг биринчи гроссмейстери Георгий Аъзамов хотирасига бағишланган Tashkent Open халқаро турнирининг сўнгги турида мусобақанинг иккинчи тартиб рақамли иштирокчиси арманистонлик Тигран Петросянни мағлубиятга учратди ва шу орқали гроссмейстерлик талабини бажарди.
Эндиликда Ўзбекистонда аёл гроссмейстерлар сони икки нафарга етди. Ўзбекистоннинг биринчи аёл гроссмейстери сифатида Гулруҳбегим Тоҳиржонованинг опаси Нафиса Мўминова қайд этилган.
Изоҳ (0)