Футбол бўйича Туркия чемпионати 30-туридан ўрин олган «Трабзонспор» – «Фенербахче» учрашувида кўнгилсиз ҳолат юз берди, деб хабар қилмоқда «Спорт-Экспресс».
Учрашувни бошқариб борган ҳакамнинг хатти-ҳаракатларидан норози бўлган «Трабзонспор» мухлислари майдонга турли буюмлар улоқтиришди. «Фенербахче»нинг 4:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланаётган ўйиннинг қўшимча дақиқаларида эса «Трабзонспор» мухлисларидан бири майдонга югуриб чиқиб, дарвоза олдида турган ёрдамчи ҳакамни дўппослаб кетди.
Unbelievable! Box referee assaulted by hooligan at last minute of Trabzonspor-Fenerbahçe! https://t.co/XCFFZ2OAO0
— Tancredi Palmeri (@tancredipalmeri) April 24, 2016
Стадион хизматчилари ёрдамчи ҳакамга ташланган безорини хавфсизлантирди. Юзага келган тартибсизликлар натижасида ўйин тўхтатилди.
Изоҳ (0)