Facebook’даги «Maslahat.uz» гуруҳи фойдаланувчилари томонидан шу гуруҳнинг қорақалпоғистонлик аъзоси, имконияти чекланган Ислом Тилеповга хайрия ёрдами берилди.
19 апрель куни гуруҳ аъзоларидан бири Сардор Маҳкамов ташаббуси билан йигитга ногиронлик аравачаси олиб бериш учун маблағ йиғиш бўйича эълон берилган. Нақд ҳолатида, пул ўтказиш, картадан пул тушириш ҳамда Webmoney орқали хайриялар қабул қилинган. Эълон жойлаштирилганидан 3 кун ўтиб, аравача учун керакли 4 миллион сўм тўплаб бўлинган.
«Ислом гуруҳимиз аъзоси, лекин у мендан шу кўринишда пост қолдиришни илтимос қилгани йўқ. У буни билмади ҳам, мен эса Исломни танимайман», — дея ёзган Сардор Маҳкамов гуруҳда.
Гуруҳнинг яна бир аъзоси ёрдам кўрсатган фойдаланувчилар рўйхати ва йиғилган пуллар миқдорини келтирган ва «Энди арава келишини кутамиз. Насиб этса, тез кунда келади. Исломжон орзусига етишига оз вақт колди», дея қувончини бўлишган.
Изоҳ (0)