Футбол бўйича Италия А сериясининг 35-турида 6 та ўйин ўз якунига етди.
Мазкур турнинг энг аҳамиятли ўйинларидан бири сифатида икки аутсайдер иштирокидаги учрашувни кўрсатиш мумкин. Сўнгги икки турдаги муваффақиятсизликдан кейин 19-ўринга тушиб қолган «Палермо» ва ниҳоят зафар қучди.
Ўзидан олдинда бораётган «Фрозиноне»ни мағлуб этган «Палермо» 18-ўринга кўтарилди. 17-ўринни эгаллаб турган «Карпи» ҳисобида «Палермо»ники билан бир хилда — 32 очко бор.
Миланнинг «Интер» клуби эса Европа Чемпионлар Лигасидан умидини узмаган. Ўз майдонида «Удинезе»ни қабул қилган Роберто Манчини жамоаси 3:1 ҳисобида муваффақият қозонди.
35 та ўйиндан кейин «Интер» ҳисобида 64 очко бор. «Рома» эса 68 очко билан 3-ўриндан жой олган. Қайд этиш керак, Италия А сериясида дастлабки уч ўринни қўлга киритган клубларгина Европа Чемпионлар Лигасида тўп суради.
Италия А серияси 35-тур беллашуви 23 апрель, шанба
«Интер» — «Удинезе» 3:1
Голлар: Сириль Теро, 9 (0:1). Стеван Йоветич, 36 (1:1). Стеван Йоветич, 75 (2:1). Эдер, 90+5 (3:1).24 апрель, якшанба
«Фрозиноне» — «Палермо» 0:2
Голлар: Альберто Жилардино, 56 (0:1). Александар Трайковски, 90+2 (0:2).«Аталанта» — «Кьево» 1:0
Гол: Марко Боррелло, 55 (1:0).«Болонья» — «Женоа» 2:0
Голлар: Эмануэле Жаккерини, 11 (1:0). Сержо Флоккари, 63 (2:0).«Сампдория» — «Лацио» 2:1
Голлар: Филип Жоржевич, 3 (0:1). Лукас Фернандо, 20 (1:1). Модибо Дяките, 78 (2:1).Ноаниқ пенальти: Антонио Кандрева, 44 (Л).«Торино» — «Сассуоло» 1:3
Голлар: Никола Сансоне, 2 (0:1). Бруно Перес, 7 (1:1). Федерико Пелузо, 75 (1:2). Марселло Тротта, 90+4 (1:3).«Фиорентина» — «Ювентус»
25 апрель, душанба«Рома» — «Наполи»«Верона» — «Милан»«Карпи» — «Эмполи»
Изоҳ (0)