Жала қуйиши натижасида юзага келган сув тошқини Американинг Техас штати Хьюстон шаҳрида шу ҳафтада саккиз кишини ҳаётдан олиб кетди, дея хабар бермоқда «ТАСС» маҳаллий ҳукумат вакилларига таяниб.
Жасадларнинг кўпчилиги сув остида қолган автомобиллардан топилган. Одамлар улардан чиқа олмасдан, чўкиб кетган.
1,1 мингга яқин уйларга зарар етган. Катта қисми денгиз сатҳи билан тенг бўлган шаҳарнинг баъзи туманларида кўчадаги сув чуқурлиги 48 сантиметрга етади.
Штат губернатори Грег Эбботт Техаснинг тўққизта округини табиий офат ҳудуди деб эълон қилди.
Изоҳ (0)