20 апрель, чоршанба куни АҚШнинг Анкориж шаҳридан (Аляска штати) 32 километр шимолда енгил самолёт ҳалокатга учради. Маҳаллий ҳукуматнинг маълум қилишича, икки нафар экипаж аъзоси ва яна шунча йўловчи ҳалок бўлди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар беради.
Анкориж полициясининг маълумотига қараганда, самолёт Берчвуд аэродромидан кўтарилганидан кейин тез орада ҳалокатга учраган.
Самолёт ўрмон ҳудудига қулаган. У ерга урилгандан сўнг дастлаб ёнилғи баки, кейин двигатель портлаб кетганлигига қарамасдан, теварак-атрофда ёнғин юзага келишининг олди олинган.
АҚШ Федерал авиация бошқармаси ва Транспорт хавфсизлиги бошқармаси ҳалокат сабабларини аниқлаштирмоқда.
Изоҳ (0)