«Меҳр ва оқибат» жониворларни муҳофаза қилиш жамияти биринчи марта «Биз инсонпарвар цирк тарафдоримиз» халқаро акциясида иштирок этди, у Халқаро цирк кунига бағишланган бўлиб, ўнта МДҲ мамлакатида ўтказилди, деб ёзади «Газета.uz».
18 апрель, душанба куни Ўзбекистон Миллий кутубхонасида «Цирк — севги иллюзияси» деб номланган қисқа метражли фильм намойиши бўлиб ўтди. Сўнг жамият вакиллари ва таклиф қилинган меҳмонлар иштирокида баҳс-мунозара ўтказилди.
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, хонанда Лайло Галиева аҳолини эзгулик ва раҳмдилликка чақирди. «Фақат одамлар иштирокидаги цирк — куч, жасорат ва маҳорат кўрсаткичи», — дея таъкидлади у.
Учрашув иштирокчилари, шунингдек, ҳайвонларни уларга шафқатсизларча муносабатда бўлишдан ҳимоя қилувчи меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш, аҳолининг ҳуқуқий маданиятини ва уй ҳайвонлари эгаларининг масъулиятини ошириш зарурати ҳақида гапирди.
Изоҳ (0)