Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов Эквадор президенти Рафаэль Корреага таъзия билдирди, дея хабар бермоқда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.
«Ислом Каримов Эквадорнинг шимоли-ғарбий соҳилидаги талофатли зилзила натижасида кўп сонли инсонларнинг ҳалок бўлиши ва вайронгарчиликка олиб келиши муносабати билан президент Рафаэль Корреага самимий таъзия билдирди», — дейилади вазирлик ахборотида.
Қайд этишларича, Ўзбекистон Президенти ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига, шунингдек, жабрланганларга ҳамдардлик билдирди.
Маълумот учун, Эквадорда маҳаллий вақт билан 16 апрель куни 7,8 магнитудали зилзила юз берди. Сўнгги маълумотларга кўра, табиий офат натижасида 413 киши ҳалок бўлган.
Изоҳ (0)