19 апрелнинг эътиборга молик хабарлари — «Дарё»нинг кечки дайжестида.
1. Август ойидан эътиборан Бухорога тезкор поездлар қатнай бошлайди. Ўзбекистон бош вазири Шавкат Мирзиёевнинг айтишича, Тошкент ва Бухоро ўртасида тезкор темир йўл қатнови 20 августдан бошланади.
2. Ўзбекистонда Қандим газни қайта ишлаш мажмуасига тамал тошини қўйиш маросими бўлиб ўтди. Маросимда Ўзбекистон Бош вазири Шавкат Мирзиёев, «Лукойл» президенти Вагит Алекперов иштирок этди.
3. Ўзбекистон ҳукумати 2016 йилда фермерлардан 4 млн тонна мева ва сабзавот харид қилади. Илгарироқ Ўзбекистонда 2016 йил ҳосилидан бошлаб ҳўл мева-сабзавот маҳсулотлари, картошка, полиз экинлари ва узум харидига давлат буюртмаси жорий этилиши маълум қилинган эди.
4. АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Ravon Nexia’нинг рулига биринчилардан бўлиб ўтирди. Памела Спратлен 12—15 апрель кунлари Фарғона водийси вилоятларига сафар қилган.
5. Видео: Москвада «Андижон полькаси»га рақсга тушган ўзбекистонлик талабалар. Ўзбекистонлик талаба томонидан YouTube видеохизматига жойлаштирилган видеоёзувда мўғулистонликлардан сўнг майдонга ўзбекистонлик талабалар чиқиб келганини кўриш мумкин.
Изоҳ (0)