2016 йилнинг 19–22 апрель кунлари Пекин шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Миллий координаторлари кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Ушбу мажлисда Қирғизистон, Қозоғистон, Россия, Тожикистон, Хитой ва Ўзбекистон вакиллари томонидан Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган ШҲТ Саммитига ҳамда Ўзбекистоннинг мазкур ташкилотга раислиги давридаги бошқа тадбирларга тайёргарликнинг амалий масалалари муҳокама қилинади.
Изоҳ (0)