Эфиопиянинг Жанубий Судан билан чегараси яқинидаги Гамбела шаҳри ҳудудида салкам 140 киши қуролли ҳужум қурбони бўлди. Бу ҳақда, AFP манбаларига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
«Суданнинг мурле халқига мансуб кимсалар Гамбела шаҳри ҳудудида қуролли ҳужум уюштирди ва бунинг оқибатида салкам 140 киши ҳалок бўлди. Қуролли кучларимиз ҳужум қилганларни таъқиб этди ва уларнинг аксарияти йўқ қилинди», — деб таъкидлади мамлакат ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Тевольде Мулутега.
ТИВ вакилининг билдиришича, Эфиопиянинг Жанубий Судан билан чегарадош ҳудудларига талончилик ҳужумлари тез-тез содир бўлиб туради, бироқ бундай кўламдаги тажовуз шу пайтгача кузатилмаганди.
Изоҳ (0)