Япония жануби-ғарбидаги зилзилалардан сўнг кўчаларда пайдо бўлган «сирли кўпик» Фукуока шаҳридаги махсус резервуардан 16 апрель, шанба куни сизиб чиққан ёнғинга қарши восита бўлиб чиқди. Бу ҳақда Фукуока префектураси ёнғинга қарши кураш бошқармаси ҳисоботида маълум қилинди, деб хабар беради «ТАСС».
Ҳодиса мамлакат жануби-ғарбини охирги уч кундан бери ларзага солаётган кўп сонли ер ости силкинишларидан бирининг асорати бўлди. Фукуокадаги ёнғинга қарши аралашма резервуарида ёриқ пайдо бўлиб, ундаги кўпик кўчага сизиб чиқди. Кўпик қоплаган кўча суратлари Twitter’нинг Япониядаги сегменти орқали тарқалиб кетди; кўпчилик фойдаланувчилар уларда ҳодиса жойини кўрсатмагани сабабли бундай ҳолатлар оммавий рўй бераётгандек таассурот ҳосил бўлди.
Изоҳ (0)